Ўзбекистонга Хитой делегацияси келади
Ўзбекистонга Хитой делегацияси келяпти, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
2017 -йилнинг 9-10-сентябр кунлари Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мен Сзянчжу бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонда бўлади", — дейилади хабарда.
Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади.
Ташриф дастурига кўра Хитой делегатсиясининг Бухоро шаҳрида бўлиши ҳам режалаштирилган.