ЎФФ тизимида икки нафар янги мутахассис иш бошлаши кутилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23139-ЎФФ_тизимида_икки_нафар_янги_мутахассис_иш_бошлаши_кутилмоқда
«Пахтакор» ва «Бунёдкор» раҳбарияти вакиллари Умид Аҳмаджонов ЎФФда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда СА нашри хабар тарқатди.
(last modified 2018-08-22T17:52:03+00:00 )
сентябр 11, 2017 14:40 Asia/Tashkent
  • ЎФФ тизимида
    ЎФФ тизимида

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» раҳбарияти вакиллари Умид Аҳмаджонов ЎФФда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда СА нашри хабар тарқатди.

Кун.ўз сайтига кўра, ўзгариши кутилаётган ЎФФ тизимида икки нафар янги мутахассис иш бошлаши кутилмоқда. Булар  «Пахтакор» вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва «Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев, дейилади манба хабарида.

Ҳозирча, уларнинг қайси лавозимларда ишлашига ойдинлик киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, эртага Radisson меҳмонхонасида ўтадиган ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар билан бирга ЎФФнинг янги президенти ҳам сайланиши кутилмоқда.