Ўзбекистон Роҳинья қочқинларига энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини юборди
(last modified Mon, 18 Sep 2017 05:37:17 GMT )
сентябр 18, 2017 10:37 Asia/Tashkent
  • Роҳинья қочқинлари
    Роҳинья қочқинлари

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига Роҳинья қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдами сифатида зарур маҳсулотларни топширади.

Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Мянманинг Ракхайн штатидан Бангладешга қочиб ўтган одамлар учун Ўзбекистондан юборилган энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини қабул қилиб олади. Эҳтиёжга муҳтож 8 минг оиланинг ҳар бири (тахминан 50 минг киши) Ўзбекистондан юборилган 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув билан таъминланади.

Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон вакиллари ушбу зарур маҳсулотлар ва инсонпарварлик ёрдамини бугун соат 11.00 да Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг миллий бош қароргоҳида топширади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали Бангладеш Қизил яримой жамияти расмий саҳифасида берилган маълумотлар асосида.

Ёрлиқ