Ўзбекистон ва Люксембург икки ёқлама Конвенция баённомасини имзолади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23501-Ўзбекистон_ва_Люксембург_икки_ёқлама_Конвенция_баённомасини_имзолади
Ўзбекистон ва Люксембург икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенцияга баённомани имзолади
(last modified 2018-08-22T17:52:09+00:00 )
сентябр 19, 2017 12:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Люксембург икки ёқлама Конвенция баённомасини имзолади
    Ўзбекистон ва Люксембург икки ёқлама Конвенция баённомасини имзолади

Ўзбекистон ва Люксембург икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенцияга баённомани имзолади

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Люксембургда Ўзбекистон Республикаси ва Люксембург Герцоглиги ўртасида 1997 йил 2 июльда Люксембург шаҳрида имзоланган, икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Баённома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ҳамда Люксембург Молия вазири Пер Граминя томонидан имзоланди.

Баённома билан Конвенцияга солиқлар шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган янги тартиблар киритилмоқда.