Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси шу вақтгача 28 медаль қўлга киритди.
сентябр 19, 2017 19:27 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ашхободдаги турнирда 28 медаль олди
Кун.ўз сайтига кўра, Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 16 сентябрь куни бошланган Усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси шу вақтгача 28 медаль қўлга киритди. Бу ҳақда турнир сайтида маълум қилинган.
Икки кундан ўзбекистонлик спортчилар 3та олтин, 5та кумуш ва 20та бронза медаль қўлга киритган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринда катта фарқ билан Туркманистон жойлашган (29-21-12). Эрон эса иккинчи ўринда (4-2-6).