3 ноябр куни Тошкентда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23909-3_ноябр_куни_Тошкентда_МДҲ_ҳукумат_раҳбарлари_кенгашининг_йиғилиши_ўтказилади
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Шу йилнинг 3 ноябр куни Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда МТД Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:52:16+00:00 )
сентябр 27, 2017 13:59 Asia/Tashkent
  • Тошкентда МДҲ ҳукумат раҳбарлари
    Тошкентда МДҲ ҳукумат раҳбарлари

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Шу йилнинг 3 ноябр куни Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда МТД Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашганди.

Учрашувда МДҲ кун тартибининг долзарб масалалари, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши (Сочи шаҳри), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (Тошкент шаҳри) ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинганди.