Ўзбекистон ҳукумати экстремистлар сафини тарк этган фуқароларига ёрдам бермоқда
(last modified Sun, 01 Oct 2017 14:38:49 GMT )
октябр 01, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳукумати
    Ўзбекистон ҳукумати

ЎЗбекистон ҳукумати адашиб диний-экстремистик фаолиятга аралашиб қолган шахсларни огоҳлантириш, уларга қайтадан ишонч билдириш, тинч ҳаётга кечиришга қайтариш борасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини эълон қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов баёнотига таяниб Кун.ўз сайти хабар берди.

"Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда диний экстремизмнинг олдини олишнинг истиқболли йўналиши сифатида адашиб диний-экстремистик фаолиятга аралашиб қолган шахсларни огоҳлантириш, уларга қайтадан ишонч билдириш, тинч ҳаётга кечиришга қайтариш борасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда жамиятда ушбу тоифа кишиларига инсоний муносабатни шакллантириш йўлга қўйилмоқда", — деган Юсупов Москва ва Бутун Россия патриархи Кирилл билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда. 

Унинг сўзларига кўра, бунинг натижасида 16 мингдан ортиқ фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар рўйхатидан чиқарилган. 

"Ислом динини ниқоб қилиб олган экстремизм халқаро миқёсда ҳақиқий сиёсий ҳарбий кучга айланмоқда", — деб уқдирган Юсупов. Унинг айтишича, республикада экстремизмга қарши кураш бўйича ҳар йили дастур қабул қилинади. Унда интернет тармоғида экстремистик ташкилотлар фаолиятига қарши кураш ва ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, шунингдек, миссионерлик фаолиятининг олдини олиш каби вазифалар белгиланади.