Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда молиялаштириш учун лойиҳаларни тасдиқлади
(ЕТТБ) директорлар кенгаши 18 октябрь куни Ўзбекистонда молиялаштириш учун биринчи лойиҳаларни тасдиқлади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.
Кун.ўз сайтига кўра, ЕТТБ Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 100 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очади.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 70 млн. доллар ҳамда савдо молиялаштирилишини қўллаб-қувватлаш учун 30 млн. доллар йўналтиради.
Ушбу кредитнинг мақсади кичик ва ўрта бизнес вакилларининг ўрта муддатли молиялаштириш имкониятларини, шу жумладан мамлакат минтақаларида яхшилашдан иборат.
Шарбатлар, шарбат концентратлари, сабзавот пасталари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Agromir Juice МЧЖ ҚК ЕТТБнинг 10 млн. долларлик кредитини олади.