ЕХҲТ вакили Марказий Осиё давлатларини қамоқдаги журналистларни озод қилишга чақирди
Икки томонлама учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Сарвар Отамуродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот-коммуникация технологиялари қўмитаси раиси Илхом Абдуллаев иштирок этди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича идора вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳукуматларини қамоқда бўлган журналистларни озод қилишга чақирди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон мазкур форумни сўнги 15 йил ичида биринчи марта қабул қилди. 17-19 октябр кунлари Арлем Дезир «Марказий Осиёда очиқ журналистика» 19-Марказий Осиё ОАВ анжуманида иштирок этиш мақсадида Тошкентда бўлди. Ушбу мавзуга бағишланган халқаро анжуман Ўзбекистон пойтахтида иккинчи маротаба ўтказилиб, минтақанинг барча беш давлат вакилларини тўплади.
Унда ҳукумат вакиллари, турли журналистлар, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Монголия фуқаролик жамият ва илм-фан вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, Белгия ва Австриядан бир қанча халқаро экспертлар ҳам иштирок этишди. "Мен ҳибсга олинган Дилмурод Саид, Юсуф Рўзимуродов, Бобомурод Абдуллаев ва бошқа барча журналистларни озод қилишга чорлайман. Бунинг имконияти бор ва буни амалга ошириш зарур", — деб таъкидлади Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашув чоғида.
Дезирнинг сўзларига кўра, сўз эркинлиги ва очиқ сайлов олди тортишувлар, шунингдек ҳукумат вакилларининг фуқаролар олдида у ёки бу қарорлар учун жавобгарликка тортилиши, мавжуд бўлган камчиликларни аниқлаш ишлари давлат бошқарув сифатини янада оширилишига хизмат қилади. Бундан ташқари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили фикр ва оммавий ахборот воситаларнинг эркинлигини таъминланиши минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонади.