ШҲТ Олий суд раисларининг XII йиғилиши Тошкентда ўтказилади
октябр 24, 2017 10:42 Asia/Tashkent
Тошкент шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг Олий суд раислари ўн иккинчи Йиғилиши бўлиб ўтади
25 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг Олий суд раислари ўн иккинчи Йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақида ТИВ сайтида хабар берилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар делегациялари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишади.
Йиғилиш якунида Қўшма баёнот имзоланиши кутилмоқда.