Мирзиёев: Истанбулда 3,5 млрд. долларлик 35 та лойиҳа имзоланади
-
Мирзиёев: Истанбулда 3,5 млрд. долларлик 35 та лойиҳа имзоланади
Унда Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, бугун Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида 3,5 млрд. доллар ҳажмидаги 35 та лойиҳа имзоланади
25 октябрь куни Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасидаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ташкиллаштирилди.
Унда Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, бугун Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида 3,5 млрд. доллар ҳажмидаги 35 та лойиҳа имзоланади.
“Албатта, турк тадбиркорлари ва мутахассисларини Ўзбекистонга жалб этишда виза масаласида енгилликлар яратиш муҳим ўрин тутади. Бу борада яқинда алоҳида қарор қабул қилдик. Бу катта ишимизнинг бошланиши. Шундай кунлар келадики, виза масаласи бундай дўст, биродар халқ орасида бўлиши мумкин эмас. Шунга биз албатта ҳаракат қиламиз”, - деган Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари Туркия президентига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирган.
“Фурсатдан фойдаланиб қардли дўстим, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған жаноби олийларига самимий меҳмондўстлик ва иззат-икром учун яна бир бор чуқур ташаккур билдираман. Ўз навбатида, Туркиянинг муҳтарам президентини ўзлари учун қулай фурсатда Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширишга таклиф қиламан”, - деди Ўзбекистон президенти.