Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 11 тийинга ошди
(last modified Tue, 16 Aug 2016 06:06:05 GMT )
август 16, 2016 11:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 11 тийинга ошди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 11 тийинга ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 16 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2975 сўм 31 тийин этиб белгиланди. Бу 9 августдаги курсга нисбатан 5 сўм 11 тийинга кўп.

16 августдан эътиборан 1 евро қиймати 3326 сўм 16 тийин (9 августдаги курсга нисбатан 2 сўм 12 тийин қиммат), 1 Хитой юани 448 сўм 20 тийин (9 августдаги курсга нисбатан 1 сўм 43 тийин кўп), 1 Россия рубли эса 46 сўм 31 тийин (9 августдаги курсга нисбатан 95 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.