Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар назорати бўйича келишув тузилиши мумкин
(last modified Tue, 07 Nov 2017 13:33:00 GMT )
ноябр 07, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Россия ва Ўзбекистон
    Россия ва Ўзбекистон

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Ўзбекистонга етказиб бериладиган ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни мақсадга мувофиқ қўлланишини назорат қилиш тартиби бўйича келишувни имзолаш юзасидан Ўзбекистон билан музокаралар ўтказиш топшириғини берди.

Кун.ўз сайтига кўра, Путиннинг тегишли буйруғи 3 ноябрда ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“2016 йил 29 ноябрдаги Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишув доирасида Ўзбекистонга етказиб бериладиган ҳарбий мақсаддаги маҳсулотнинг мавжудлиги ва мақсадга мувофиқ қўлланиши назоратини амалга ошириш тартиби бўйича Россия ва Ўзбекистон ўртасида келишувни тузиш мақсадида музокаралар ўтказиш бўйича Россия ҳукуматининг таклифи қабул қилинсин”, дейилган ҳужжатда.  

Келишувда ҳарбий мақсаддаги маҳсулотни етказиб берувчи давлат (Россия) бу маҳсулотнинг мавжудлиги ва мақсадга мувофиқ қўлланишини назорат қилишга ҳақли эканлиги, иккинчи томон (Ўзбекистон) эса, мос равишда, бу назорат амалга оширилиши учун зарур шароитларни яратиб бериши кераклиги назарда тутилади.  

Россия ҳукуматига музокаралар ўтказилгандан кейин бу келишувни имзолаш юкланган.

Ёрлиқ