Ўзбекистонда масжидларда азон айтиш вақтида овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш бошланди
(last modified Thu, 09 Nov 2017 07:40:57 GMT )
ноябр 09, 2017 12:40 Asia/Tashkent

Тошкентнинг қатор туманларидаги масжидларда муаззинлар азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтишмоқда.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Ўзбекистонда масжидларда азон айтиш вақтида овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш бошлангани”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Ўзбекистонда масжидларда азон айтиш вақтида яна овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш бошланди. Тошкентнинг қатор туманларидаги масжидларда муаззинлар азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтишмоқда. Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда охирги ўн йил давомида фуқароларнинг мурожаатлари туфайли азон фақатгина ибодат қилгани келганлар эшитадиган тарзда масжид ичида айтилган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги баъзи масжидларда ҳам азон овоз кучайтиргичлар орқали айтилаётганлигини маълум қилишган.

    Ўзбекистонда аҳолининг 94 фоизи ислом динига, 3,5 фоизи православ христиан динига, қолган қисми эса бошқа динларга эътиқод қилади. Ҳозирда Ўзбекистонда 2037 та масжид фаолият кўрсатади. Сиёсий таҳлилчи Муҳаммадали Толибийга кўра, Ўзбекистоннинг олдинги раҳбарияти даврида Ўзбекистон масжидларида азон овоз кучайтиргич орқали айтилиши тақиқланган. Лекин бунга жавобан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, азонни овоз кучайтиргич орқали айтиш ҳукумат томонидан илгари ҳам расман тақиқланмаган. Ўзбекистон руспубликаси президенти томонидан олиб борилаётган ҳозирги саъй-ҳаракатлар ва мамлакат ичкарисида юз бераётган ўзгаришлар ва ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар хусусан диний масалалар юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, Тошкент давлатининг ўз сиёсатларини ўзгартириш йўлидаги ижобий қадамларидан ҳисобланади дея талқин қилинмоқда.

      Ушбу олиб борилаётган сиёсатларга асосан, Тошкент давлати мамлакат мусулмонларига диний ва эътиқодий масалалар доирасида ўз фаолиятларини эмин-эркин ва озод юритишларига имконият яратиб берганлигини англатади. Ўзбекистон расмийлари томонидан кўрилаётган ушбу чора-тадбирлар эса, Ўзбекистондаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда катта таъсирга эга эканлиги яққол кўриниб турибди.  Сиёсий таҳлилчи Муҳаммадали Толибийга кўра,  Ўзбекистон халқи Озарбайжон республикаси ва Марказий Осиё мамлакатларидаги бошқа мусулмонлар сингари марказлашган сиёсий тизим туфайли олдинлари соф исломий таълимотлардан ва тамойиллардан ҳамда исломий арконларни бажаришда қийинчиликларга учрашган. 1991 йилда Ўзбекистон республикаси мустақилликни қўлга киритишидан олдин, ушбу юрт одамлари Тошкент давлатидан мўмин мусулмонларга диний ишларда янада кенгроқ имкониятлар яратиб берилишига умид қилишар эди.    

      Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансурнинг маълум қилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кенгаш аъзолари томонидан ташкил этилган йиғилишдан сўнг, Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевдан масжидларда овоз кучайтиргич билан азон айтилишига, мусулмон аёлларнинг исломий кийимларни кийишларига ва давлат мактабларида диншунослик фанидан дарс ўтилишига рухсат берилишини сурашган. Ўзбекистон президенти томонидан кўрилаётган янги ислоҳотлар ва чора-тадбирлар ички ва ташқи сиёсатларда кенг ўзгаришлар амалга оширилаётганидан далолат қилади. Шубҳасизки, Ўзбекистон давлати ушбу сиёсатларни юритиш давомида, айрим йўлдан адашган эътиқодларнинг жумладан ваҳҳобийликнинг таъсиридан эҳтиёт бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистонда диний чекловларга учраган, ваҳҳобийлик ва ушбу йўлдан адашган оқимнинг ҳарбий ўйинлари, Ўзбекистоннинг диндор жамиятида юзага келган диний бўшлиқдан ўз мақсадлари йўлида суиистеъмол қилинди ва айрим мусулмонларни ҳам алдашди.

       Дарҳақиқат, ўзбекистонлик бази бир алданганлар Кавказ ва Ўрта Осиё мамлакатларининг алданган мусулмонлари каби Сурия ва Ироқ юртига йўл олишди ва мусулмон бўлмаганларнинг манфаати йўлида жанг қилишди. Умуман олганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон президентининг мамлакат масжидларида овоз кучайтиргич орқали азон айтилишига рухсат бериши, Ўзбекистонда диний фаолиятлар шароитини ва муҳитини янада яхшилаш йўлида ижобий ва самарали туртки бўлганлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Айни пайтда, Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, диний бағрикенглик, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш борасидаги изчил ишлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази исломнинг ноёб меросини илмий асосда чуқур ўрганиш, улар билан халқ ва жаҳон жамоатчилигини таништириш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш, ёш авлодни умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилишига асос бўлиб хизмат қилади.  

      Ўзбекистонда ислом динининг асл мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар жаҳон ҳамжамиятида катта таассурот уйғотди. Мамлакатда муқаддас ислом динини, уламоларнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу каби хайрли ишлар ўзбекистон халқи ва халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон раҳбари Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази, деб ўзгартириш таклифини билдирди. Лойиҳага кўра, ушбу марказда академия, кутубхона, архив ва қўлёзмалар фонди ташкил этилиб, уларни бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар ва уламолар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир Ўзбекистонда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш кўзда тутилган. Ўзбекистондаги диний йўналишдаги тўққизта ўрта махсус ва иккита олий таълим муассасаси ҳам Ислом цивилизацияси маркази ихтиёрига ўтказилди.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.