Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда транспорт логистикасини яхшилаш бўйича таклиф билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаги тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга ошмаган имкониятлар» мавзусида халқаро анжуманни ташкил этишни таклиф қилди
10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаравонлик учун ҳамкорлик» номли халқаро конференцияси ўз ишини бошлади. Тадбирни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кириш ва табрик сўзи билан бошлаб берди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказилаётган мазкур форум Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш масалаларига қаратилган. Анжуманда минтақа давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, каби нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, таниқли экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жами 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. «Минтақанинг келажаги қандай барпо этилади? Ихтилоф ва зиддиятлар ичра ё мустаҳкам ҳамкорлик ва барқарор тинчлик биланми? Биз барчамиз Марказий Осиё келажаги учун масъулмиз. Ўзбекистон ҳар доим ўзаро англашув ва яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Бизнинг мақсадимиз минтақани иқтисодий ривожланган ва гуллаб-яшнаган маконга айлантиришдир», деди президент Шавкат Мирзиёев.
Президент мамлакатнинг минтақада кўзлаган ташқи сиёсатини аниқ ифодалар экан, чегара, умумий сув захираларидан фойдаланиш, савдо соҳасидаги нуқсонларни санаб ўтди. Юқоридаги масалаларни конструктив ечимга эга эканлигини таъкидлаган президент, биринчидан, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик шароитини яхшилаш лозимлигини билдирди. Шавкат Мирзиёев бешта мамлакатнинг ўзаро англашуви ва иқтисодий ҳамкорлиги истиқболдагидан паст эканини таъкидлади.
«Транспорт, логистика ва транзит йўлаклари борасида минтақада ҳамкорлик ривожланиши лозим. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида темир йўл инфратузилмаси, хусусан автомобиль кўприги фойдаланишга топширилгани, кейинчалик ундан Туркманистон-Эрон-Уммон йўналишида логистика йўлаги пайдо бўлишини алоҳида таъкидлаш керак. Бундай ҳамкорликни Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўлида ҳам кузатиш мумкин. Биз ана шу тармоқда автомагистрал лойиҳасини якунлашни ҳам режалаштирганмиз», дейди Шавкат Мирзиёев.