ноябр 10, 2017 20:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида чегарага доир шартнома имзоланди
    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида чегарага доир шартнома имзоланди

Самарқандда уч давлат чегаралари тўғрисида шартнома имзоланди

10 ноябрь куни Самарқанддаги «Форумлар мажмуасида «Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома» имзоланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов, Қайрат Абдрахманов ва Рашид Мередов томонидан уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси жойлашган ўрнини аниқлаш ва унинг ҳудудида давлат чегараларини демилитация қилиш мақсадида уч томонлама ҳужжат имзоланди. Ушбу шартнома ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан бошлаб кучга киради.

Мазкур ҳужжатлар мамлакатлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ишончни, яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномаларнинг ратификация ёрлиқлари алмашиш тўғрисида баённома имзоланди. Мазкур баённома қайд этилган шартнома кучга кирганига гувоҳлик беради.  

Ёрлиқ