Марказий Осиё республикалари ташқи ишлар вазирлари ўртасида ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
Самарқандда ўтказилган халқаро йиғилиш доирасида Марказий Осиё республикалари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ўзаро ҳамкорликларни ривожлантиришга оид келишув имзоланди.
ИРНА тарқатган кечанги хабарига кўра, Маркзий Осиё республиклари-Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказлиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» йиғилишида мазкур ҳамкаорлик ҳужжатни имзолашди.
Мазкур ҳамкорлик ҳужжатга биноан, Марказий Осиё республикалари, хавфсизлик, иқтисод ва тижорат, сармоя киритиш, юк ташиш ва транспорт, энергетика ҳамда туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликларини янада ривожлантиришади.
Марказий Осиё респубилкалари ташқи ишлар вазирлари шунингдек, БМТ, МДҲ, Исломий ҳамкорлик ташкилоти ва ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар қолабида кўптомонлама ҳамкорликлаорни кенгайтириш борасида келиша олишди.