Ўзбекистон президенти Сеул шаҳрининг мэри билан учрашди
(last modified Fri, 24 Nov 2017 12:46:55 GMT )
ноябр 24, 2017 17:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Сеул шаҳрининг мэри билан учрашди

Тошкент ва Сеул ўртасидаги ҳамкорликлар кенгаймоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Давлат раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шавкат Мирзиёев фахрий меҳмонлар китобига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб тургани алоҳида таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланишида президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди. 

Давлат раҳбари халқлар ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди. 

 

Ёрлиқ