Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири биринчи муовинини қабул қилди
-
Абдулла Арипов
Абдулла Арипов 24 ноябрь куни Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди.
Кун.ўз сайтига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари саноат кооперацияси, агросаноат, ҳарбий-техник, аэрофазовий, транзит-транспорт соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Томонлар ер ва сунъий йўлдош алоқасини масофадан туриб зондлаш учун Қозоғистоннинг сунъий йўлдошли гуруҳи хизматларини тақдим этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Учрашувда Асқар Мамин икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг январь-сентябрь ойида 30%га ошгани ҳамда 1,5 млрд. долларни ташкил этганини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрига кўра, 2017 йилнинг охирига келиб савдо айланмаси 2 млрд. долларга етади.
Мамин 2020 йилга келиб салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш кераклигини қайд этди.
Томонлар минтақавий ва чегараолди ҳамкорлиги - икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналиши мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқаришни қўллаб-қувватлашди.