Ўзбекистон президенти Миср президенти ва халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди
(last modified Sun, 26 Nov 2017 14:38:17 GMT )
ноябр 26, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти
    Ўзбекистон президенти

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон ушбу қабиҳ хуружни ва уни содир этганларни қатъий қоралайди”, — дейилади мактубда.

Миср президенти ва халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳат олганларни тез орада соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь жума куни жангарилар бир-ал-Абд қишлоғидаги ар-Роуда масжидига ибодат вақтида бостириб киришган. Террорчиларнинг айримлари бомба портлатган, бошқалари эса одамларни ўққа тутишган. Сўнгги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида 235 киши ҳалок бўлган, 130 киши жароҳатланган.