Сайфулло Соипов унга қўйилган айбловларни тан олмади
ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Нью-Йиорк шаҳар судида 28 ноябр куни бўлиб ўтган мажлисда Сайфулло Соипов унга қўйилган айбловларни тан олмади, деб хабар қилмоқда The New York Times нашри.
Судда берилган кўрсатмаларга кўра, террочилик амалга ошириш вақти Соипов “Оллоҳу Акбар” деб бақирган ва унинг автомобилида араб тилида ёзилган хатлар топилган. Уларда Соипов “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига аъзолиги ҳақида айтилган. Ундан ташқари Соиповнинг телефонида “Исломий давлат” жангариларининг 1000 дан ортиқ видео ва фото суратлари, порловчи мослама яратиш бўйича қўлланмалар топилган.
Эслатиб ўтамиз, террорчилик амалга оширилган кунининг эртасига Соипов “қилган ишидан мамнун эканлигини” айтган ва касалхона палатасига ИД байроғини осиб қўйишни сўраган эди.
Мақолада айтилишига кўра, суд мажлисига 29 ёшли террорчи Соипов яшил-кулранг шим ва кўк кўйлакда ўз оёғи билан келган. Эслатиб ўтамиз 1 ноябрда бўлиб ўтган, суднинг биринчи мажлисига Соипов, яралангани туфайли, ногиронлар аравачасида келган эди.