Ўзбекистон Россиядан 12та ҳарбий вертолёт сотиб олди
декабр 01, 2017 11:49 Asia/Tashkent
Ўзбекистон «Рособоронэкспорт» билан республика Ҳарбий ҳаво кучлари учун 12та Ми-35 ҳужумкор ҳарбий вертолётлари сотиб олиш бўйича шартнома тузди. Бу ҳақда РИА Новости ўзининг вазиятдан хабардор манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Ми-35 вертолётларини етказиб бериш бўйича келишувга «охирги нуқта қўйилди». Барча шартлар келишиб олинди, етказиб бериш ишлари 2018 йилда бошланади», деган агентлик суҳбатдоши.
У бу борада келишув РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилганини айтган. Ҳозирча вертолётларни Ўзбекистонга етказиб бериш графиги тўғрисида маълум қилинмади.