Ўзбекистон элчиси АҚШ президентига ишонч ёрлиғини топширди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i26223-Ўзбекистон_элчиси_АҚШ_президентига_ишонч_ёрлиғини_топширди
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг АҚШга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ президенти Дональд Трампга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.
(last modified 2018-08-22T17:53:07+00:00 )
декабр 02, 2017 13:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон элчиси
    Ўзбекистон элчиси

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг АҚШга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ президенти Дональд Трампга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Трамп Ўзбекистон томонидан кейинги йил давомида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар республиканинг аниқ ислоҳотларни жорий этишни мақсад қилганини тасдиқлашини билдирди. У болалар меҳнатига барҳам бериш ҳамда давлат бошқаруви тизимида шаффофлик таъминланишидаги олдинга силжишни олқишлади.

"Вашингтон минтақавий шериклик ҳамда Афғонистонни барқарорлаштириш йўлини қураётган кучли ва мустақил Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди", — деди у.