Футзал. Ўзбекистон ёшлар жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
(last modified Mon, 04 Dec 2017 10:24:05 GMT )
декабр 04, 2017 15:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ёшлар жамоаси
    Ўзбекистон ёшлар жамоаси

ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, ушбу мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Таиланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди.

Кун.ўз сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ажойиб ўйин намойиш қилиб, финалга қадар етиб келишди. Финалда ўзбекистонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича эшитиш имконияти чекланганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.