Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимояланади
(last modified Sat, 09 Dec 2017 09:19:33 GMT )
декабр 09, 2017 14:19 Asia/Tashkent
  • Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари
    Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаши ҳақидаги конституциявий қоиданинг ижросини сўзсиз таъминлашимиз шарт, деди президент Шавкат Мирзиёев 7-декабр куни бўлиб ўтган тантанали тадбирда.

"Афсуски, шу вақтга қадар чет элларда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига етарлича эътибор берилмади, десак, бу ҳам адолатдан бўлади. Бугунги кунда юртдошларимиз чет элда фақат қора меҳнат билан эмас, илм-фан, банк-молия, ахборот-коммуникация технология соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.

Ана шу ҳолатни инобатга олиб, хорижда қонуний асосда меҳнат қилаётган, таълим олаётган фуқароларимизга бўлган муносабат бугунги кунда тубдан ўзгариб бораётганини таъкидлаш зарур. Ўзбекистон ҳукумати бундан буён ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар томонлама ҳимоя қилади", — деб таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.

Бу ишларни амалга ошириш йўлида биринчи қадамлар бошлангани, Россия билан меҳнат миграцияси бўйича келишувга эришилгани, Ўзбекистондан махсус делегациялар бориб, хориждаги ўзбекистонликлар билан учрашувлар ўтказгани қайд этилди.

 

Ёрлиқ