Ўзбекистон ва Швейцария сув хўжалигини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
(last modified Thu, 18 Aug 2016 06:51:54 GMT )
август 18, 2016 11:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Швейцария сув хўжалигини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

Ўзбекистон ва Швейцария сув хўжалигини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида жорий йилнинг 16 август куни «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси»ни амалга ошириш бўйича Ҳукуматлараро келишув имзоланди. Бу ҳақда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Швейцария Конфедерацияси томонидан молиялаштирилаётган ва Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳанинг умумий қиймати 2,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилиб, у Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2016—2018 йиллар давомида амалга оширилади. Унинг асосий мақсади талаб ва таклифга асосланган сув ресурсларини интеграциялашган (барча турдаги сувдан фойдаланувчилар иштирокидаги) ҳолда бошқаришни илгари суриш ҳамда сув билан боғлиқ табиий офатларнинг олдини олишдир.

Лойиҳа қуйидаги тўрт йўналишда иш олиб боради:

1. Сув ресурларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиш.
2. Сув хўжалиги ташкилотлари институционал салоҳиятини ошириш.
3. Замонавий ахборот ва коммуникацион воситалар ёрдамида сув бўйича маълумотлар базасини яратишга кўмаклашиш.
4. Фарғона жанубида (Шоҳимардонсой ҳудуди) сув билан боғлиқ табиий офатларнинг олдини олиш.

Лойиҳа бўйича Ҳукуматлараро келишувни икки давлат номидан Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўринбосари Терри Умбер имзолади.

 

Ёрлиқ