Ўзбекистон Қозоғистон олдидаги қарзини узди
декабр 23, 2017 11:14 Asia/Tashkent
Ўзбекистон электр энергияси учун 143 миллион доллар миқдоридаги аввалги қарздорликни тўлади, деб хабар берди Қозоғистоннинг KEGOC электр энергия компанияси.
Ўзбекэнерго" АЖ 2017 йилнинг декабрида "KEGOC" АЖ олдида 2011-2017 йиллардаги даврда қувватларни тартибга солиш бўйича электр энергиясини етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатишга оид асосий қарзни тўла ҳажмда тўлаб берди", - дейилади хабарда.
Ўзбекистон томонидан тўлов амалга оширилмаганига қарамай, Қозоғистон сўнгги йилларда электр энергияси етказиб беришни давом эттирган, бу икки мамлакатнинг Ягона электр энергия тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш учун қилинган, деб хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ.
Ёрлиқ