Молия вазирлиги тизимида ишдан бўшатилган ходимлар сони 500 нафардан ортиқ
(last modified Wed, 27 Dec 2017 10:15:09 GMT )
декабр 27, 2017 15:15 Asia/Tashkent
  • Молия вазирлиги
    Молия вазирлиги

Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги танқиддан кейин Молия вазирлиги тизимида катта ўзгаришлар рўй бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра, собиқ Молия вазири (Рустам Азимов - таҳр.) ва Ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи паноҳида бўлган ва ҳанузгача тизимда ишлаб келаётган, молия тизимининг номига доғ тушираётган ходимларни ҳайдаш юзасидан ҳудудий раҳбарларга қатъий топшириқлар берилган. 23 декабрь куни Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи ҳамда унинг 3 нафар ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилганди.

 Шундан сўнг, Молия вазирлигининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан жойлардаги молия идораларидан 273 нафар (23 нафари раҳбар ходим): Ғазначилик идораларидан 65 нафар (12 нафари раҳбар ходим): Пенсия жамғармасидан 100 нафар (1 нафари раҳбар ходим): Давлат молиявий назорати бошқармалари ходимларидан 100 нафари (4 нафари раҳбар ходим) жами молия тизими бўйича 562 нафар давлат идораси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан озод этилди.