Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг батафсил йўналиши қачон тайёр бўлади?
(last modified Thu, 28 Dec 2017 08:16:05 GMT )
декабр 28, 2017 13:16 Asia/Tashkent
  • Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг батафсил йўналиши қачон тайёр бўлади?
    Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг батафсил йўналиши қачон тайёр бўлади?

27 декабрь куни Тошкентда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл лойиҳаси бўйича давлатлар делегацияларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди, унда аниқ муддатлар белгиланди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил апрель ойида навбатдаги йиғилиш ўтказилади, бу вақтгача томонлар темир йўли йўналишини якуний тарзда шакллантириб оладилар.

«Шунингдек томонлар август ойида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича англашув тайёрланиши, 2018 йилнинг охирига қадар эса барча молиявий масалалар ҳал қилиниши бўйича келишиб олдилар. Бу ерда айнан Тошкентда амалий қадамлар қўйилгани жуда муҳимдир. Учрашувнинг бугунги натижалари «Тошкент – нон шаҳри» деб аталувчи машҳур ибора билан ифодаланиши мумкин. Бу ерда биз ушбу лойиҳа бўйича жуда жиддий қарорлар қабул қилдик», - дея айтиб ўтган элчи.

Қирғизистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, янги темир йўли Хитойдан Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали юкларни Шарқий Европа ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларига етказиш имконини беради. У Хитой маҳсулотларини Европа Иттифоқига ташиш учун энг қисқа йўллардан бири бўлади.

Лойиҳанинг дастлабки параметрларига кўра, Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига йўлнинг қисқариши тахминан 900 километрни ташкил этади, муддатлар эса 7-8 кунга камаяди.

Ёрлиқ