Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасидаги экспорт маҳсулоти кўпайди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i27605-Ўзбекистонда_тўқимачилик_соҳасидаги_экспорт_маҳсулоти_кўпайди
28 декабрда тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатининг жадал ривожланишига бағишланган матбуот анжуманида қатнашган KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, тадбирда Ўзбекистоннинг 2017 йилга мўлжалланган Инвестицион дастури
(last modified 2018-08-22T17:53:30+00:00 )
декабр 30, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасидаги экспорт маҳсулоти кўпайди
    Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасидаги экспорт маҳсулоти кўпайди

28 декабрда тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатининг жадал ривожланишига бағишланган матбуот анжуманида қатнашган KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, тадбирда Ўзбекистоннинг 2017 йилга мўлжалланган Инвестицион дастури

2017 йилда соҳадаги корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни ишга туширишга йўналтирилган 34 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 356,9 миллион долларга тенг бўлиб, экспорт салоҳияти 151,7 миллион долларни ташкил қилди. 

Шунингдек жорий йилда 1,16 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилиниши кутилаётгани қайд этилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунёнинг 50дан зиёд давлатига етказиб берилмоқда. Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилди. 2017 йил бошида Ўзбекистонда 293 та экспорт қилувчи корхона мавжуд бўлган бўлса, йил якунларига кўра, уларнинг умумий сони 350 тага етди. Айни вақтда, дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритаётган 64 та савдо уйининг саъй-ҳаракатлари соҳанинг экспорт кўрсаткичларини янада оширишга хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати корхоналари Ассоциацияси яқин истиқболда муайян қадамлар қўяди. Бу эса Uztextile ягона белгиси остида тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини бир неча баравар оширишга имкон яратади.