Путин: Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантириш керак
(last modified Mon, 01 Jan 2018 06:07:36 GMT )
Январ 01, 2018 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Россия
    Ўзбекистон-Россия

Янги – 2018 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Кун.ўз сайтига кўра, «Сизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан табриклайман. Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида ўтиб бораётган йил Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларда чинакам маънода муваффақиятлар йили бўлди. Икки томонлама ҳамкорликни янги сифат босқичига олиб чиққан бир қатор муҳим келишувлар имзоланди.

Аминманки, эрилишган натижаларга таянган ҳолда биз Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқчилиги янада ривожланишини таъминлаймиз ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаол ҳамкорликни давом эттирамиз», дея Путиннинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.

Ёрлиқ