Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги баённома кучга кирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i27751
30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:53:32+00:00 )
Январ 02, 2018 19:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон
    Ўзбекистон ва Қирғизистон

30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Кун.ўз  сайтига кўра мазкур ҳужжат 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланганди.

Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, «Тошкент – Андижон – Ўш – Эргаштом – Қошғар» автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратади.