Январ 05, 2018 18:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ
    Ўзбекистон ТИВ

5 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Дониёр Сидиқов, Тожикистон Республикаси - Содиқ Имомий, Туркманистон - Шири Шириев, Қозоғистон Республикасининг муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туёқбоевни қабул қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб, Кун.ўз  хабар тарқатди.

Вазир Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ташаббусларни амалга оширишга доир таклифлари билан таништирди. Улар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида ва ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган халқаро конференцияда илгари сурилганди.

Қайд этилишича, томонлар минтақавий кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ёрлиқ