Ўзбекистондаги Хитой элчиси миссиясини якунламоқда
5 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзени қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Кун.уз сайтига кўра, суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги кенг қамровли Ўзбекистон-Хитой мулоқоти жадал хусусиятга эга эканлиги мамнуният билан қайд этилган.
Учрашувда 2017 йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга тарихий давлат ташрифи ва ХХР раиси Си Цзиньпин ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди ҳамда давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончнинг юқори даражада эканлигини намойиш этгани таъкидланди.