Мирзиёев : Абдулла Ниғматович Тожикистонга бориб ташрифни муҳокама қилиб келади
(last modified Sun, 07 Jan 2018 14:35:47 GMT )
Январ 07, 2018 19:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон
    Тожикистон ва Ўзбекистон

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши керак, лекин битта президентнинг ўзи бу вазифани уддалай олмайди. Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ўтказган видеоселекторда шу ҳақда фикр билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра, Мирзиёев шунингдек "Яқинда Абдулла Ниғматович Тожикистонга бориб ташрифни муҳокама қилиб келади. Биз катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўлни ҳам очамиз, электр энергияси узатишга келишдик. Бошқа-бошқа масалалар ҳам шундай. Ҳамма ўтади бу дунёдан, аммо қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким, ҳеч қачон кечирмайди. Шуни ҳамма билиши керак. Бизга қўшниларнинг ҳаммаси яхши бўлиши керак. Бу осон эмас. Биз 20 йиллик музни эритишимиз керак  деб айтган.

Дунё ҳамжамияти нима дейди: сен аввал қўшнинг билан тил топишгин, биз кейин дўст бўламиз, дейди. Сен қўшнинг билан тил топишмасанг, биз билан қандай дўст бўлишинг мумкин, дейди”, - дея ташқи сиёсат масалаларига доир фикрларини билдирди Президент.

 

Ёрлиқ