Ўзбекистонда биринчи валюта алмаштирувчи банкомат ишга тушди
(last modified Tue, 16 Jan 2018 09:36:38 GMT )
Январ 16, 2018 14:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда биринчи валюта алмаштирувчи банкомат ишга тушди
    Ўзбекистонда биринчи валюта алмаштирувчи банкомат ишга тушди

Айни дамда банкомат долларни сўмга алмаштириб бериши мумкин. Яқин орада банкоматда евро ва рубл ҳам алмаштириш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Тошкентда 15 январь куни биринчи валюта алмаштирувчи банкомат ишга тушди, деб хабар қилмоқда glob.uz сайти.

Ушбу хизматдан фуқаролар ва меҳмонлар нақд валютани сўмга айрбошлаш учун фойдаланишлари мумкин. Алмаштирилаётган валюта миқдори учун ҳеч қандай чеклов йўқ.

Айни дамда банкомат долларни сўмга алмаштириб бериши мумкин. Яқин орада банкоматда евро ва рубл ҳам алмаштириш мумкин бўлади.

Банкомат Тошкентнинг Яшнобод тумани Махтумкули кўчаси 2а манзилида Asia Alliance Bank офисида жойлашган ва 24 соат давомида узулуксиз ишлайди.

Банкомат GlobUz – ягона процессинг маркази Asia Alliance Bank ҳамкорлиги натижасида ишга туширилган.

Хабарда айтилишига кўра, яқин орада банкининг барча филиаллари ва одам гавжум жойлар ушбу каби банкоматлар билан жиҳозҳланади.