Ўзбекистон ва Тожикистон келишилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i28409
Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари виза чекловларини бекор қилишга келишиб олишди. KUN.UZ мухбири 15 январь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А.Абдуҳакимов Миллий матбуот марказида берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
Январ 16, 2018 18:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари виза чекловларини бекор қилишга келишиб олишди. KUN.UZ мухбири 15 январь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А.Абдуҳакимов Миллий матбуот марказида берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

"Ўзбекистон давлат раҳбарининг Тожикистонга ташрифи доирасида тегишли шартнома имзоланади. Бундан аввал эса Ўзбекистон бош вазири Тожикистонда бўлди ва у ерда бу борада муайян келишувларга эришилди. Ўйлашимча, бу - жуда жиддий қарор. 

Бу биринчидан, Ўзбекистонда қариндошлари бўлган тожикистонликлар орасида катта қизиқиш уйғотса, иккинчидан, тиббиёт, таълим йўналишларидаги туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшилади - улар Самарқанд, Бухоро ёки Хива шаҳарларига бажонидил саёҳат қилишади. Тахминан 150-200 киши қатнайди, деб бемалол айта оламиз", - дея таъкидлади А.А.Абдуҳакимов.