Қирғизистон президенти томонидан Ўзбекистонга алоқадор ҳужжат имзоланди
(last modified Mon, 22 Jan 2018 14:41:00 GMT )
Январ 22, 2018 19:41 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти
    Қирғизистон президенти

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича 2017 йилнинг 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим ратификацияси тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Кун.уз сайтига кўра, қонун Жогорку Кенеш томонидан 2017 йилнинг 21 декабрь куни қабул қилинган. Ундан кўзланган мақсад – Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қирғиз-ўзбек давлат чегараси туманида хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаш бўйича ўзаро муносабатлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солишдир.

Битим минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, терроризм ҳамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан кураш, янги чақириқлар ва таҳдидларга қарши туриш, шунингдек, давлат чегараси орқали ноқонуний миграция масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш имконини беради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 10 кун ўтиб кучга киради.

Ёрлиқ