"Газпром" Сурхондарёда завод қуради
(last modified Sat, 27 Jan 2018 09:10:26 GMT )
Январ 27, 2018 14:10 Asia/Tashkent
  • "Газпром" Сурхондарё

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. "Газпром"нинг халқаро тузилмаларидан бири бўлган — Gas Project Development Central Asia компанияси 2018 — 2021 йиллар давомида Сурхондарё вилоятида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конида газни қайта ишлаш заводи қуради, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Ушбу лойиҳа бўйича ҳамкорлик "Маҳсулотни тақсимлаш шартномаси" асосида йўлга қўйилган. Унинг умумий қиймати 5,8 млрд доллар. Лойиҳа 35 йилга мўлжалланган. Завод дастлабки йилларда йилига 2 млрд. кубометр, кейин — 4 млрд кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Ушбу лойиҳа 2017 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Ҳукумати ва бир гуруҳ инвесторлар — Gas Project Development, Altmax Holding Ltd. ва "Узнефтегазқазибчиқариш" АЖ иштирокида тузилган битимга асосан амалга оширилмоқда.