Ўзбекистон Тожикистоннинг Ашт туманидаги далаларни қишки суғорилиши учун сув ажратмоқда
(last modified Sun, 28 Jan 2018 14:46:32 GMT )
Январ 28, 2018 19:46 Asia/Tashkent
  • Ашт туманидаги далаларни қишки суғорилиши
    Ашт туманидаги далаларни қишки суғорилиши

Ўзбекистон чегарада жойлашган Тожикистоннинг Сўғд вилояти Ашт туманидаги далаларни қишки суғорилиши учун сув ажрата бошлади

Кун.уз сайтига кўра, бу ҳақда 2017 йил якунларига бағишланган матбуот анжамунида Ашт тумани ҳукумати раиси Зариф Мирдадо айтиб ўтган.

Энди бизга сув шимолий Фарғона каналидан келмоқда. Биз қўшни давлат билан биргаликда ушбу каналнинг 6 километрлик участкасини тозалаб чиқдик — Ўзбекистон  томони ёқилғи билан таъминлади, биз эса машиналар ажратдик”, — деган Мирдадо.

Унинг сўзларига кўра, Ашт далаларига сув 2017 йилнинг охиридан бошлаб оқиб келмоқда, бугунги кунга келиб 5 километр куб сув олинган.