Ўзбекистон МКК мажлисида қатнашади
(last modified Mon, 29 Jan 2018 14:21:31 GMT )
Январ 29, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон МКК
    Ўзбекистон МКК

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.

Кун.уз сайтига кўра,тадбир 2018 йил 30 январь куни Пекин шаҳрида (Хитой) ўз ишини бошлайди.

Учрашув доирасида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргалик кўриш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, ташкилот кун тартибидаги бошқа қатор мавзуларни кўриб чиқиш режалаштирилган.