Президент фармони: Яна 7 давлат фуқароларига 30 кунлик визасиз режим жорий этилмоқда
Фармонга мувофиқ, фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони 9 тадан 16 тагача кўпайди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони 9 тадан 16 тагача кўпайди.
Ҳозирга қадар фақат Қирғизистон (60 кунгача), Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин эди.
Президент фармони билан, 2018 йилдан 10 февралдан бошлаб Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия, Сионистик режим ва Япония фуқаролари ҳам Ўзбекистон ҳудудига 30 кунгача визасиз киришлари мумкин бўлди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажлари аъзоларидан ҳам энди виза талаб қилинмайди.