Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Камилов Хитойга боради
Ташриф дастурига кўра Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитойга расмий ташриф билан боради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати. ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik.
"2018-йилнинг 6-7-феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Таҳқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади", — деб таъкидланган хабарда.
Ташриф дастурига кўра ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади.
Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.