Ӯзбекистонда Ҳалол стандарти расман жорий этилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i29565-Ӯзбекистонда_Ҳалол_стандарти_расман_жорий_этилди
"Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон ҳудудида "Ҳалол" стандарти расман қабул қилингани ҳақида хабар тарқатди.
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
феврал 12, 2018 07:58 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда  Ҳалол  стандарти расман жорий этилди

"Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон ҳудудида "Ҳалол" стандарти расман қабул қилингани ҳақида хабар тарқатди.

Шу мақсадда Тошкентда "Ўзстандарт" раҳбарлари матбуот анжумани ташкил қилганлар.

 Бундан кейин Ўзбекистонда ISO 22000 ва "Ҳалол" стандартлари расман жорий этилади.

ISO 22000 стандартлари - озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги менежмент тизими учун халқаро стандартлар туркумидир.

"Ҳалол" стандартларида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва маркалаш жараёнлари Ислом дини қоидаларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.

Тошкентдаги матбуот анжуманида айтилишича, бугун бутун дунёда "Ҳалол" стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозорининг ҳажми 4,0 триллион АҚШ долларини ташкил этади.

"Ўзстандарт" агентлигига кўра, "Ҳалол" стандартининг жорий этилиши ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун сотув бозорларини кенгайтириш ва сайёҳлик соҳасида зиёрат туризмини ривожлантиришга кўмак беради.