Ўзбекистон – Тожикистон чегарасидаги «Андархон» пости фаолияти қайта йўлга қўйилди
Шанба куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги «Андархон» назорат-ўтказиш пункти очилди.
Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида саккиз йил илгари ёпилган «Андархон» халқаро назорат-ўтказиш пунктида чегараолди аҳолиси учун соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди.
Қайд этилишича, жорий йил ўтказилган Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияларининг йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муҳокама қилиниб, учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун тарифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитация қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинган.