«Ўзтрансгаз»нинг собиқ раҳбари Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси этиб тайинланади
(last modified Mon, 12 Feb 2018 10:40:49 GMT )
феврал 12, 2018 15:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси
    Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси

«Ўзтрансгаз» компаниясининг собиқ раҳбари, собиқ бош вазир ўринбосари Эргаш Раҳматуллаевич Шоисматов Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси этиб тайинланади. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун «Ўзбекэнерго»да ўтказилган йиғилишда Эргаш Шоисматов ўрнига Энергетика ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгашига янги раҳбар тайинланган.

Эргаш Шоисматов (1951 йилда таваллуд топган, Тошкент политехника институти битирувчиси) турли йилларда энергетика ва электрлаштириш вазири, «Ўзбекэнерго» компанияси раиси (2001−2006 йиллар), бош вазир ўринбосари (2006−2010 йиллар) — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича мажмуаси раҳбари бўлган.

Эргаш Шоисматов Тожикистондаги миссиясини якунлаган Шоқосим Шоисломов ўрнига Ўзбекистоннинг янги элчиси бўлади.