Тошкентда Тожикистоннинг янги элчихонаси учун бир гектар ер ажратилади
(last modified Fri, 16 Feb 2018 08:50:17 GMT )
феврал 16, 2018 13:50 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Тожикистоннинг янги элчихонаси учун бир гектар ер ажратилади
    Тошкентда Тожикистоннинг янги элчихонаси учун бир гектар ер ажратилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини қуриш учун 1 гектар ер ажратади.

Бу ҳақда Азия Плюс хабар бермоқда.

«Бу ер Тошкент марказидан ажратилади, элчихона биноси, Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилиши ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади», - дейилади агентлик хабарида. 

Таъкидланишича, яқин вақт ичида Душанбеда ҳам Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасини қуриш учун ер ажратилади.

Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Тошкент ва Душанбе ўртасида Тожикистонда замонавий умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш тўғрисидаги битим имзоланади.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи март ойи бошига режалаштирилган.