Абдулазиз Комилов Тошкентдаги Белгиянинг янги элчисини қабул қилди
-
Белгиянинг янги элчиси
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Жан-Артур Режибони қабул қилди.
Кун.уз сайтининг хабар қилишича, вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон — Бельгия муносабатларини икки ва кўп томонлама шаклларда, жумладан Ўзбекистон — Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ривожланишнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан миллий парламентлар ва ташқи сиёсат идоралари даражасида муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Бельгиянинг ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.