феврал 17, 2018 17:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон тинчлиги учун халқаро конференцияга мезбонлик қилади
    Ўзбекистон Афғонистон тинчлиги учун халқаро конференцияга мезбонлик қилади

26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияси

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция ҳақида хабар берди.

Россия Спутник агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча жума куни ушбу конференция ўтказилишининг асосий мақсади Афғонистонда тинчликка эришиш учун зарурий принциплар ва тамойиллар устида бир келишувга эришишдир деб айтди. 

Бундан олдин, минтақа давлатлари ва бошқа мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар ўртасида кўп томонлама йиғилишлар Афғонистон давлати иштирокида сулҳ мавзуси бўйича бўлиб ўтган эди. Аммо, ҳозирга қадар ушбу йиғилишлар натижаси сезиларли даражада кўзга ташлангани йўқ.  

Қайд этилганидек, қўшни Афғонистондаги вазиятни тинч йўлга ўтиши минтақавий ҳамкорликни фаолроқ ривожлантириш имкониятини яратади. 

Ёрлиқ