Ўзбекистон Президентининг Озарбойжонга ташрифи кутилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i29981-Ўзбекистон_Президентининг_Озарбойжонга_ташрифи_кутилмоқда
Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг баҳор ойларида Озарбойжонга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда.
(last modified 2018-08-22T17:54:09+00:00 )
феврал 21, 2018 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг баҳор ойларида Озарбойжонга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда.

Кун.уз сайтига кўра, Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев 20 февраль куни Савдо-саноат палатаси ҳамда Халқаро Пресс-клуб ҳамкорлигида бўлиб ўтган мамлакатлараро бизнес-форумда шу ҳақида маълум қилди.

Гулиевнинг сўзларига кўра, икки мамлакат раҳбарлари бир-бирларини яхши билишади, улар шу кунгача халқаро майдонларда кўришишга улгуришган. Элчи аниқ санани айтмаган бўлса-да, бу жорий йилнинг баҳор ойларидан бирида, эҳтимол май ойи охирида амалга ошиши мумкинлигини қайд этди. 

У ҳозирда икки томонлама ҳамкорлик ривожига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай омиллар йўқлигини, мамлакатлар ўртасида юқори даражали сиёсий мулоқот кузатилаётганини таъкидлади. Элчининг таъкидлашича, ташриф давомида муҳокама қилинадиган масалалар талайгина: нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликдан тортиб то қишлоқ хўжалик соҳасигача. 

Бундан ташқари, Гусейн Гулиев ҳам, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икрамов ҳам икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сони оширилишига ишора қилишган.